Ҳукумат қарори билан Босит Тоҳиров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, мазкур агентлик Президентнинг 2019 йил 9 сентябрдаги фармони билан ташкил этилган.

Шу кунгача Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев ушбу агентлик директори, Нозима Файзибоева унинг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.