Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йилга қамалди. 2 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида собиқ ҳоким Туробжон Жўраев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Бу ҳақда Озодлик тарқатган xaбарни Мinbar манбаси тасдиқлади.

"Жиноий гуруҳ раҳбари" дея кўрсатилган Туробжон Жўраев ЖКнинг 205 ("Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан чиқиш) ва 210 ("Пора олиш") моддалари билан айбдор деб топилган ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг ўринбосари Ўткир Абдуллаев 11 йилга, ҳокимлик бош мутахассиси Баҳодир Хўжақулов 7 йилга, мутахассислар Ботир Абдуллаев 6 йилга ва Тўлқин Сулаймонов 5 йилга (шартли) озодликдан маҳрум қилинди.

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун пудратчилардан жами 2 140 000 АҚШ доллари миқдорида пора олган деб айтилмоқда.

Туробжон Жўраев ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг 2018 йил 13 июль куни ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган Бош вазир Абдулла Арипов ва Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевлар кўрсатмасига асосан қўзғатилганди.

Бош прокуратурага собиқ ҳоким мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва таъмагирликда айбланаётганини айтган.

"Ўзбекистон24" канали тарқатган хабарда Жўраев "ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, пул-маблағларни ўзлаштиргани" айтилган.

Муқаддам Сурхондарë ва Қашқадарë вилоятларига ҳокимлик қилган Жўраев 2013 йилда коррупция айбловлари билан лавозимдан бўшатилганди.

52 ёшли Туробжон Жўраев — 2016 йилдан кейин ҳокимиятга қайтган юқори мартабали мулозимлардан бири.