Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон президенти ташаббуси билан Сирдарё вилоятини таълим сифати бўйича намунали ҳудудга айлантириш лойиҳаси доирасида математика фани бўйича халқаро олимпиадаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган Республика терма жамоасига сирдарёлик ёш иқтидор эгаларини етказиб бериш, уларнинг билимларини янада мустаҳкамлаш ва тенгдошларига ўрнак сифатида тарғиб қилиш мақсадиад шу йилнинг 6 октябрь куни Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида вилоятдаги 4-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ёш математиклар” олимпиадаси ўтказилган.

Олимпиадада 400 нафардан ортиқ вилоят ўқувчилари 3 гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашган. Унда
1-гуруҳга 10-13 ёш, 2-гуруҳга 14-15 ёш, 3-гуруҳга 16-18 ёшли болалар қамраб олинган.

Олимпиада топшириқлари мураккаблиги жиҳатидан Халқаро математика олимпиадалари даражасига мувофиқ ҳолда ХТВ томонидан тузилган. Олимпиада шартига кўра, иштирокчилар З соат ичида улар 5 та масалани ечиш вазифа этиб белгиланган.

ХТВ ахборот хизматининг хабар беришича, олимпиада иштирокчиларининг жавоблари ўша ернинг ўзида тажрибали соҳа мутахассислари томонидан текширилиб, натижалари ўқувчиларга жавоб варақаси билан биргаликда тақдим қилинган. Олимпиада натижалари асосида ҳар бир ёш гуруҳи бўйича 15 нафардан танлаб олинган жами 45 нафар энг иқтидорли ўқувчилар халқаро олимпиадаларга тайёргарлик кўриш ҳуқуқини қўлга киритди ва улар учун алоҳида қўшимча машғулотлар ташкил этилиши кўзда тутилган.