Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан халқ таълими тизимида фаолият юритаётган қатор ходимларни тақдирлади, дея хабар бермоқда ХТВ ахборот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, вазирликнинг мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Муроджон Карабаев ва жисмоний тарбия фани бўйича “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” танлови ғолиби Ҳилола Кенжаева ўқувчи-ёшлар, педагоглар ва умуман халқ таълими соҳаси ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.