ХТВ хорижда таҳсил олиш учун номзодларни саралаб олиш мақсадида стипендия танловини эълон қилди. Танлов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда эълон қилинган

Танловда иштирок этиш учун халқ таълими тизимидан номзодларни Халқ таълими вазирлиги томонидан рўйхатга олиш бошланган.

Хорижда докторантура ва магистратура дастурлари доирасида таълим олмоқчи бўлган номзодлар жорий йилнинг 7 октябрь соат 18.00га қадар маълумотларини ушбу ҳаволада келтирилган шакл орқали тақдим этишлари лозим.

Стипендия танлови талаблари тўғрисидаги батафсил маълумотларни «Эл-юрт умиди» жамғармасининг расмий сайти орқали олиш мумкин.