"Мактаб таълими"

Британия Кенгаши лойиҳаси доирасида Cambridge Assessment International Education компаниясининг етакчи мутахассислари Стив Кинг ва Доминик Слейд Ўзбекистондаги халқ таълими тизимини таҳлил қилган. Олинган маълумотларга асосланган ҳолда якуний ҳисобот тайёрланади ва унда Ўзбекистон таълими тизимидаги кучли томонлар ва мавжуд муаммолар, шунингдек, тизимни такомиллаштириш бўйича тавсиялар кўрсатилади.